ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Бугун Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан видеоконференция тарзида очиқ мулоқот ўтказилди. Видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида илгари сурилган соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, бизнесни молиялаштириш, солиқ тизимини такомиллаштириш, ер ажратиш, инфратузилма, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган кўплаб масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.
Видеоконференцияда Гурлан тумани ҳокими М.Ачилов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда тумандаги фаол, ташаббускор ва намунали тадбиркорлар қатнашдилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 709 marta