СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун 9 февраль куни Гурлан туман ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоят ДХХ бошлиғи ўринбосари Р.Салимов, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳамда журналист ва блогерлар иштирок қилдилар.
Тадбир олдидан ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги чиқишлари намойиш этилди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари юзасидан сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар. Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, учрашув якунида ўз йўналиши бўйича юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшларга туман ҳокимининг эсдалик совғаси сифатида микротўлқинли печ, телефон ва планшетлар топширилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 854 marta