САЙЁР ҚАБУЛ

Жорий йилнинг 23 июнъ куни Гурлан тумани "Шанғи” маҳалласида туман ҳокими Муроджон Ачиловнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.

Қабулда фуқаролар томонидан асосан уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, бандлик, заҳкаш қазиб бериш масалаларида мурожаат қилинди. Мутасаддиларга мурожаатларни тезлик билан ўрганиб чиқиб, қонун доирасида ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими маҳаллада "Обод маҳалла” тамойили асосида кўчалар ва хонадонларни кўркам масканга айлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди. Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Iyun 24, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 907 marta