САЙЁР ҚАБУЛ
Бугун Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачиловнинг Гулистон қишлоғи "Наврўз” маҳалласида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири И.Тилавов, ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.
Қабулда фуқаролар томонидан уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам бериш масалаларида мурожаат қилинди. Иш билан таъминлаш масаласида мрожаат қилган 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилиниб, бандлиги таъминланди. Уй-жой, моддий ёрдам масаласида қилинган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, қонун доирасида ҳал қилиниши тушунтирилди.
Шунингдек, туман ҳокими "Обод маҳалла”, "Обод кўча” ва "Обод хонадон” мезонлари асосида маҳаллада қилинаётган ишлар билан танишди. Уйма-уй юриб, фуқароларнинг яшаш шароитлари ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этишбўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 967 marta