САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Куни кеча Гурлан тумани ҳокими М.Ачилов ва сектор раҳбарлари такрорий мурожаат қилган фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули 6-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб биносида бўлиб ўтди. 

Қабул жараёнларида ҳар битта фуқаронинг мурожаатини туман ҳокими М.Ачиловнинг шахсан ўзи тинглаб, ижросини қатъий назоратга олмоқда. Бунинг натижасида кўплаб муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал бўлаётгани эътиборга лойиқдир. 

Муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилиб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ўтказилаётган сайёр қабул жараёнларида мурожаатлари ижобий ҳал бўлган  фуқаролар туман ҳокимлиги ва раҳбариятга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 01, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 992 marta