САЙЁР ҚАБУЛ: КЎПЛАБ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Гурлан тумани “Нуробод” маҳалласида жойлашган маданият маркази биносида  Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердикиличев ва туман ҳокими  М.Ачиловлар иштирокида мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этишга оид қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан ҳам учрашув ташкил қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож учта оилага шу ернинг ўзида ун, ўсимлик ёғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Гурлан туманида ўтказилган мазкур сайёр қабул “Маҳалла” телеканалининг ижодий жамоаси томонидан “Халқ билан мулоқот” кўрсатуви учун ёзиб олинди.

Асосийси, ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

 


Noyabr 25, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 870 marta