РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Ихлос кўчасида жорий йилнинг июнь ойида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ва ушбу кўчада яшовчи фуқаролар томонидан автомобиллар тезлигини камайтириш мақсадида ўзбошимчалик билан йўлга сунъий тўсиқлар ўрнатиганлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқароларга сунъий тўсиқларни ўз ҳисобидан бузиб олишлари, акс ҳолда белгиланган тартиба судга мурожаат қилинишива кўчага сунъий тўсиқ ўрнатиш ишлари тегишли ташкилотларнинг хулосалари олингандан кейин белгиланган тартибда амалга оширилиши тушунтирилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 963 marta