РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 20 август куни ижтимоий тармоқларда “Хоразмдан ёзяпмиз. Мурожаатимиздан кейин пиёдалар ўтиш йўлагига чизиқ чизишди, аммо светофор қўйилгани йўқ” мазмунидаги видеомурожаат тарқалди.
Гурлан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли 4к923 автомобил йўлининг 4,3 км да жойлашган чорраҳага светофор ўрнатиш бўйича аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар бўлаётгани ҳамда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Гурлан тумани ҳокими М.Ачиловнинг 2021 йил 13 август куни “Гурлан тумани эски деҳқон бозор ҳудудида жойлашган Пахлавон Махмуд кўчаси ва Заҳириддин Мухаммад Бобур кўчалари кесишмасидаги тартибга солинмаган чорраҳада автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги 32-12-171-F/21-сонли Фармойишига асосан пул маблағи ажратилган.
Ушбу лойиҳа тендер савдолари (dxarid.uzex.uz) орқали “Энг яхши таклиф”ни аниқлаш мақсадида аукционга қўйилган.
Аукцион натижаларига кўра П.Махмуд ва З.М.Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган чорраҳага светофор ўрнатилишини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 738 marta