РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 7 август куни ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Гурлан тумани эски деҳқон бозори олдида неча йиллардан бери светофор йўқ. Шу сабаб ҳар йили автоҳалокатлар бўлади. Пиёдалар бу чорраҳадан ўтишга қўрқамиз” мазмунидаги видеомурожаат тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилот мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гурлан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли 4к923 автомобил йўлининг 4,3 км да жойлашган  чорраҳага 2021 йил якунига қадар светофор ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, тез кунларда “Пиёдалар ўтиш жойи”ни ётиқ чизиқлар билан белгилаш ҳамда йўл белгилари ўрнатилишини маълум қиламиз.

Шу билан бирга Гурлан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4к922 автомобил йўлининг 2 км да жойлашган (туман кўп тармоқли поликлиникаси қошидаги) чорраҳага ҳам светофор ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қиламиз.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 09, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 765 marta