РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 26 июль куни “Facebook” ижтимоий тармоқларида “Нега “Марбугат” маҳалласида тез-тез электр энергияси узилиб туради”, мазмунидаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари сабабли Қўшкўпир, Гурлан, Боғот туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлиги, хусусан, Гурлан тумани Марбугат, Чинобод, Тоза ёрган, Чаккалар, Сахтиён маҳаллаларида бундай ҳолат кузатилиши бўйича огоҳлантирилган. Шунга кўра, “Марбугат” маҳалласи ҳудудида электр таъминотида вақти-вақти билан узилишлар бўлиб турганлигини эслатиб ўтамиз.
“Маргубат” маҳалласида жойлашган 17-мактабнинг собиқ директори Мавлонов Жўрабек ўз аризасига асосан Хоразм вилояти Халқ таълим бошқармаси бошлиғи буйруғи билан 2021 йил 17 май куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Жорий йил 24 октябрда мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. 17-мактабда 160-сайлов участкаси жойлашган. Сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Гурлан туман ҳокими М. Ачилов сайлов участкаларига тез-тез ташриф буюриб, сайлов участкаларидаги вазиятни яхшилаш бўйича зарур кўрсатмаларни бериб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 160-сайлов участкасига ҳам бир неча марта бориб, бу ердаги тайёргарлик жараёнини доимий назорат қилиб келмоқда. Назорат ишлари давомида сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Натижада сайловни уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида барча тайёргарлик ишлари белгиланган тартибда, қонуний меъёрлар асосида ташкил этилаётганлигини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 706 marta