РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни "You tube" ижтимоий тармоғи орқали “ПАХТАМ ЧАНГ БОСИБ ЁТИБДИ! МЕН БУНИ ТАЛАБ КИЛАМАН” номли видеомурожаат тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
2019 йил 18 октябрь куни “Шукуржон Дукончи” ва “Ойбек хўжа” фермер хўжаликлари ўртасида экин ер майдонлари ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиштириб олишда келиб чиққан низоларни кўриб чиқиш мақсадида туман ҳокимининг 167ф-сонли фармойиши қабул қилинган. Фармойишда “Гурлан пахта тозалаш” АЖ бош директори (А.Матназаров)га Хизир эли қишлоғи ҳудудида жойлашган “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги томонидан шартнома асосида экилган 67 гектар ҳақиқатда 72 гектар экилган низоли пахта майдонларидаги етиштирилган ҳосилни корхона ҳисобидан уюшмаган аҳолини жалб қилган ҳолда йиғиб-териб олиш, ҳосилни алоҳида сақлаш ва суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан тегишли фермер хўжалиги билан ўзаро ҳисоб китоб қилиш, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер хўжаликлари ер майдонларида 2019 йил ҳосили учун етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиштириб олиш тартибини белгилаб бериш юзасидан Шовот туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритиш вазифаси юклатилган.
Юқоридагиларга асосан, “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги томонидан шартнома асосида экилган 67 гектар ҳақиқатда 72 гектар экилган низоли пахта майдонларидаги етиштирилган пахта ҳосили уюшмаган аҳолини жалб қилган ҳолда физик вазнда 54,2 тонна, кондицион вазнда 50,6 тонна пахта ҳосили йиғиб-териб олинган. Ҳозирда ушбу пахта хом ашёси давлат стандартлари асосида усти ёпиқ сифат кўрсаткичлари сақланган ҳолда “Гурлан пахта тозалаш” АЖда алоҳида сақланмоқда.
Шунингдек, Гурлан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2019 йил 23 октябрда Шовот туманлараро Иқтисодий судига сарф қилинган харажатларни ундириш ҳамда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олишга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги № 397-сонли даъво аризаси киритилган. Шовот туманлараро судининг №4-2202-1901/1496-сонли ажримига асосан ҳосилини йиғиштириб олишга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида киритилган даъво аризаси суд томонидан қайтарилган.
Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан ушбу низоли ҳолатларни белгиланган тартибда қонун доирасида ҳал қилиш ва тегишли фермер хўжалиги билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 906 marta