РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 22 июль куни ижтимоий тармоқларда “Гурлан тумани Деҳқон бозорида гўшт нархини 55 000 сўм, лекин ҳеч ким мол сўймайди, аҳоли сифатсиз гўшт истеъмол қилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Гурлан тумани Дехқон бозори ҳудудида жами 24 нафар гўшт сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият юритади. Аҳолини доимий равишда сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида сўйиладиган барча қорамол, қўй ва эчкилар ветеринария мутахассиси назорати остида тумандаги 2 та қушхонада сўйилиб, бирламчи ветеринария маълумотномаси берилади.
Сўйилган қорамол, қўй ва эчкилар сотиш учун бозорлар ва савдо объектлари, турғун савдо шохобчалари, гўшт расталарига олиб келингандан кейин ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилиб, иккиламчи ветеринария хулосаси берилгандан кейин сотишга рухсат этилади.
Шунингдек, туманда аҳолига сифатли гўшт маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва гўшт маҳсулоти нархининг сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш максадида “Гурлан деҳқон бозори” АЖ га қарашли чорва ва парранда комплекси томонидан чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда арзонлаштирилган гўшт ярмаркалари ташкил қилинганини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 811 marta