РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Хоразм Гурлан Экобозори олдида велосипед йўлакчаси қурамиз деб дарахтлар кесиб ташланмоқда" сарлавхаси остида тарқалган мурожаат юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Гурлан тумани инспекцияси  томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Ўрганиш ишлари давомида  экобозор олдидаги терак дарахтлари Гурлан туманидаги Эшимжирон қишлоғида яшовчи фуқаро Т.А томонидан кесиб олинганлиги  аниқланди. (https://t.me/ecogovuz/20099)  

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Т.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси


Iyul 12, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 717 marta