РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 2 июль куни “Facebook” ижтимоий тармоғида “Гурлан тумани Марбугат маҳалласи (оқсоқоли) раисининг ишдан олинган раиси яна нима учун қайта сайланди” мазмунидаги хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Шериммат Уразов ўз аризасига асосан 2021 йил 5 январь куни “Марбугат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасидан озод қилинган. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сонли Қонунига мувофиқ “Марбугат” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг 2021 йил 7 январдаги 2-сонли қарорига ҳамда Хайтбой Худайбергановнинг аризасига асосан у “Марбугат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси қилиб сайланган. Ушбу сайлов жараёнларига четдан аралашиш ҳолати аниқланмаганини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 714 marta