РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 22 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Хоразм вилояти Гурлан тумани Вазир қишлоғидан мурожаат қилмоқдамиз. Кўчамиздан катта кучдаги элеткр линияси ўтказишмоқчи. Аммо хавфсизлик қоидаларига риоя қилишмаяпти. Трансформаторни аҳолидан узоқроққа қўйишларини сўраймиз. Ахир, болаларимиз хавфсизлигига ким кафолат беради?” номли хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича мутасадди ташкилотлар ходимлари билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Гурлан тумани электр таъминоти” корхонаси томонидан “Эсабий” маҳалласида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, маҳалла ҳудудига 19 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, ТП-233 ТП-2102 сонли трансформатор пунктлари юкламасини камайтириш мақсадида 160кВА қувватга эга трансформатор пункти янгидан қурилди. Бу эса 100 га яқин хонадонни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро трансформатор пункти нотўғри жойга ўрнатилган дея эътироз билдирган.
Трансформатор пукти ўрнатилган жой Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1050-сонли қарорига асосан Гурлан тумани архитектура ва қурилиш бўлими билан келишилган ҳолда қурилганини маълум қиламиз.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 744 marta