РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилниинг 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Гурлан туманидаги айрим боғчаларнинг хожатхоналари хақида“ сарлавҳаси остида қолдирилган видео мурожаат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, Гурлан тумани марказида жойлашган 6- сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳожатхонаси тасвирга олинган бўлиб, “гигиенага сал бўлсада эътибор қаратилса яхши бўларди, хар ҳолда ёш болалар кирадиган жойлар“ - дея изоҳ қолдирилган. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиладимиз.
Гурлан туманидаги “Янги аср“ маҳалласида жойлашган 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси (мурожаатда, тасвирда кўрсатилган ҳожатхона ҳам) 1971 - йилда қурилган. 2008-йилда ташкилот қайта реконструкция қилинган. Тасвирдаги ҳожатхона боғчанинг эски ҳожатхонаси ҳисобланади.
6-сон ДМТТ биносида ички санузеллар мавжуд бўлиб, болалар ушбу ички ҳожатхоналардан фойдаланишган. Ҳозирда, ички санузелларда таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги сабабли, ташкилот асосий биносининг орқа томонида жойлашган янги ҳожатхонадан фойдаланиб келишмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда боғчанинг эски яъни 1971-йилда қурилган ҳожатхонаси кўрсатилган, ушбу ҳожатхонадан тахминан 30 метрча нарида боғчанинг асосий биносига яқин нуқтада янги ҳожатхона ишлаб турибди. Бу ҳам ёзги ҳожатхона ҳисобланади.
Мактабча таълим ташкилотининг ички санузелларини таъмирлаш ишлари якунига етгач болалар албатта бинонинг ўзидаги ҳожатхоналардан фойдаланиши мумкин бўлади.
Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 787 marta