РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 3 июнь куни “Youtube” ижтимоий тармоғида “Гурланда рус миллатига мансуб аёл Президентга чиқишга мажбур бўлди” номли видеомурожаат тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Видеомурожаат йўллаган фуқаро Гурлан тумани “Янги боғ” маҳалласи Зироатчилар кўчаси 18-уй, 6-хонадонда яшовчи фуқаро Гулманова Антонина Васильевна бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилалар рўйхатига олинган, шунингдек, “Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар’’ тоифаси бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган.
Фуқаро А.Гулманованинг оилавий шароити ва ижтимоий аҳволи маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул ходимлар томонидан доимий назоратга олиниб, унинг ҳолидан мунтазам хабар олиб турилган.
Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан даволаниши учун 2020 йил 26 июнда 7 210 000 сўм ва 2020 йил 11 августда моддий ёрдам сифатида Агробанк Гурлан тумани филиали томонидан 400 000 сўм пул маблағлари ажратиб берилган. Қурбон хайити муносабати билан 2020 йил 30 июлда Агробанк Гурлан тумани филиали томонидан моддий ёрдам сифатида 387 000 сўм пул маблағи берилган. “Аёллар дафтари” фонди томонидан Янги йил ва Наврўз байрами муносабати билан 200 000 сўмдан, шунингдек, 490 000 сўм бир марталик моддий ёрдам пули берилган.
Фуқаро А.Гулманованинг уйини капитал таъмирлаш ишлари туман ҳокимлиги томонидан видеомурожаат қилмасидан олдин жорий йилнинг март ойида бошланган, бироқ уйини таъмирлаётган усталар билан бир неча маротаба жанжаллашиб ҳайдаб юборганлиги сабабли таъмирлаш ишлари бир ой олдин тўхтаб қолганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда А.Гулманованинг хонадони атрофлари туман ободонлаштириш бўлими томонидан тўлиқ тозаланди ва “Гурлантумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан замонавий электрон газ ҳисоблагич ускунаси ўрнатилиб, хонадон куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
Шунингдек, фуқаронинг уйини таъмирлаш масаласи туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, айни вақтда таъмирлаш ишлари давом этаётганини маълум қиламиз.
Гурлан туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 793 marta