РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 4 май куни “You tube” ижтимоий тармоқларда “Гурлан тумани хокимига мурожаат!” номи билан видеомурожаат тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Гурлан тумани ҳокимининг 2019 йил 30 майдаги 3831-сонли қарорига асосан Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, “Дўстлик боғи” маҳалласида жойлашган умумий майдони 147,15 кв метр ер майдони  Султанов Давронбекка берилганлиги, унинг даъво қилиб турган ер майдони туман ҳокимлиги захирасида турганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарбозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан Гурлан тумани, Вазир қишлоғи, “Дўстлик боғи” маҳалласида туман ҳокимлиги захирасида турган ер майдонларини маҳалланинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тадбиркорликнинг 48 тоифаси бўйича аукционга қўйилган. Кадастр агентлиги томонидан "Дўстлик боғи" маҳалласидаги туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдони 2021 йил  20 мартда бўш ер тизимига киритилган.

Д.Султановга ушбу аукционда қатнашиб даво қилаётган ер майдонини сотиб олиш таклифи берилганини маълум қиламиз.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


May 10, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 810 marta