РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 29 апрель куни “You tube” ижтимоий тармоқлари орқали “Гурлан ҳокими золим” номли видеомурожаат тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов шахсан ўзи мутасадди ташкилот раҳбарлари билан Сахтиён қишлоғи, Ватанпарвар маҳалласида яшовчи фуқаро Бекимметова Шоиранинг уйига келиб фуқаронинг муаммосини ўрганди.

Бекимметова Шоира 1985 йил  Гурлан тумани, Сахтиён қишлоғи, Ватанпарвар маҳалласида туғилган. Бир нафар фарзанди бор, турмушдан ажрашган. Гурлан туман тиббиёт бирлашмасида кичик тиббий ходим вазифасида ишлайди. 2020 йил пандемия сабабли “Темир дафтар”га киритилган. Шу туфайли озиқ-овқат ва пул маблағлари билан таъминланиб турилган. 2020 йил “Ражаб Сит” фермер хўжалигидан шоли экиш учун 0,5 га ер берилган. Ҳомийлар томонидан ун ва ёғ маҳсулотлари билан таъминлаб турилган. Ш.Бекимметова ўз аризасига асосан 2020 йил декабрь ойида”Темир дафтар”дан чиқарилгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июлдаги  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда Гурлан тумани ҳокимининг 2018 йил 15 август 2330-сонли ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорига асосан умумий 600,0 кв метр ер майдони Ш.Бекимметовага берилган.

Фуқарога  мурожаати бўйича даъво қилаётган ер майдони туман ҳокимлиги захирасидаги ер эканлиги ҳамда Гурлан тумани ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги 2411-сонли қарори билан умумий 500 кв метр ер майдони З.Аминовга тадбиркорлик объектлари қуриш учун берилгани тушунтирилди.

Шунингдек, фуқаро Ш.Бекимметовага “Аёллар дафтари”га киритиш тартиби бўйича мутахассислар томонидан қонун доирасида яна бир бор тушунтирилганини маълум қиламиз.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


May 10, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 817 marta