РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 21 апрел куни “You tube” ижтимоий тармоқлари орқали “Гурлан тумани фуқаролари нимадан норози. Қарор муддати ўтган бўлса нимага бекор бўлмаган?” номли видеомурожаат тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Гурлан туман ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги 2905-сонли қарори билан Гурлан тумани, Сахтиён қишлоғи, И.Холметов массиви ҳудудида “Достонбек Аброрбек” фермер хўжалигига “Музлатгичли омборхона, иссиқхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” қурилиши учун 6к-қисм контуридан 4000 м2 ер майдони ажратилиб берилган. Қарорнинг 3-қисм “в” бандида доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонида қурилиш учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб уч йил мобайнида ўзлаштиришни бошлаб, қурилиши тугаганидан кейин бир ой мобайнида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, туман ҳокимининг мазкур қарорига асосан вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2020 йил 245-20/А-сонли архитектура режалаштириш топшириқлари (АРТ) ишлаб чиқилган ва лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаб берилган.
Ҳозирги кунда “Достонбек Аброрбек” фермер хўжалигига томонидан Гурлан тумани, Сахтиён қишлоғи, И.Холметов массиви ҳудудида тупроқ ишлари бажарилаётгани аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли қонун асосан “Ер кодекси”нинг 36-модда биринчи қисмининг 10,11 ва12-бандларига ўзгартириш киритилган ва 2019 йил 6 июндан амалда бўлган “Ер кодекси”нинг 36-моддасининг 10-бандида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли бўлмаган ер участкасидан уч йил мобайнида фойдаланилмаганида ер майдонига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Шунга асосан туман ҳокимининг мазкур қарори ҳозирги кунда ўз кучида эканлигини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 827 marta