РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, иқлим ўзгариб, ёғингарчилик бўлганлиги боис жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари ижтимоий тармоқларда Гурлан тумани Эшимжирон қишлоғи, “Қатариқ” маҳалласида жойлашган "Лолазор" ҳамда Олға қишлоғидаги “Пулчи” кўчаларида ноқулайлик юзага келганлиги тўғрисида мурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаат  тегишли ташкилотлар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тақдим қилинган маълумотга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.   
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Гурлан туманида маҳалла фақаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда 2021-2023 йилларда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, айни кунларда “Шанғи” маҳалласида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мурожаатда келтирилган “Пулчи” кўчасида жорий йилда, "Лолазор" кўчасида эса 2023 йилда ШПС ётқизиш ишларини бажариш режалаштирилган.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Fevral 22, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 875 marta