РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 26 октябрь куни "You tube" ижтимоий тармоғи орқали “ХОРАЗМ ГУРЛАН ФЕРМЕРИДАН ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖАТ!” номли видеомурожаат тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Тумандаги “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбек Хақназаровичнинг фермер хўжалиги ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш ҳақидаги аризасига асосан Гурлан туман ҳокимининг 22.01.2019 йилдаги № 367-сонли қарори билан “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 йил “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 14-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари лойиҳа қилиниб янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш учун очиқ танловга қуйилган.
Гурлан тумани “А.Навоий” ҳудудидаги № А.Н-10 ер участкасида танловда иштирок қилиш учун талабгор сифатида “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги раҳбари Раматова Рахатой ҳамда “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбеклар ариза билан мурожаат қилган.
Танлов якунлари бўйича Гурлан тумани “А.Навоий” ҳудудидаги № А.Н-10 ер участкасида талабгор “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбек танлов ғолиби деб топилиб туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги № 925-сонли қарори билан “Шукуржон дукончи” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб берилган. Туман ҳокимлигига, туман прокуратураси томонидан 2019 йил 20 февралдаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида № 11/19-148-сонли тақдимнома киритилган. Тақдимнома Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан кўриб чиқилган талабгорни аниқлашда танлов комиссияси томонидан йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, туман танлов комиссиясининг 2019 йил 28 январдаги № 2-сонли йиғилиш қарорининг “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбекга тегишли қисмини ва туман ҳокимининг 28.01.2019 йил № 925-сонли қарорини бекор қилиш бўйича комиссиянинг 20.03.2019 йилдаги № 16-сонли йиғилиш баённомаси қабул қилинган. Шунга асосан Гурлан туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги № 2359-сонли қарори билан туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги № 925-сонли қарори бекор қилинган.
Шундан сўнг, Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг 20.03.2019 йилдаги № 16-сонли йиғилиш баённомасига асосан туман ҳокимининг 01.04.2019 йил № 2414-сонли қарори билан тумандаги “Ойбек хўжа” фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ер майдони ажратиб берилган. 2019 йил 15 апрелда Хоразм вилоят прокуратураси томонидан Гурлан туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 2359-сонли ва 01.04.2019 йилдаги 2414-сонли қарорларини бекор қилиш ҳақида протест киритилган. Туман ҳокимининг 01.05.2019 йилдаги № 3048-сонли қарори билан Хоразм вилоят прокуратурасининг протести қисман қаноатлантирилиб, тумандаги “Ойбек хўжа” фермер хўжалигига ижарага ажратиб берилган ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинган ва янгидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ танловга қўйилган. Фермер хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ танлов ўтказилиши “Гурлан ҳаёти” газетасида эълон килинган. “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Яхшимуратов туман ҳокимининг 26.03.2019 йилдаги 2359-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси Гурлан туман маъмурий судининг 31.07.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан каноатлантирилган. Гурлан туман маъмурий судида учунчи шахс сифатида ишга жалб қилинган “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги суд қароридан норози бўлиб Хоразм вилоят маъмурий судига апелляция тартибида шикоят аризаси киритган. Хоразм вилоят маъмурий судининг 11.09.2019 йилдаги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
“Ойбек хўжа” фермер хўжалиги томонидан суд қарорларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят аризаси киритилган. 2020 йил 4 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси М.Эшимбетов, “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги ҳамда “Шукуржон дукончи” фермер хўжалигининг Гурлан туман маъмурий судида юритилган 3-2206-1901/927-сонли иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари устидан берилган назорат шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, назорат шикоятида келтирилган важларга кўра ажримни назорат тартибида текшириш асослари мавжуд эмаслиги сабабли шикоятни судлов ҳайъатига ўтказишни рад қилган. 2019 йил 18 октябрь куни “Шукуржон Дукончи” ҳамда “Ойбек хўжа” фермер хўжаликлари ўртасида экин ер майдонлари ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиштириб олишда келиб чиққан низоларни кўриб чиқиш мақсадида туман ҳокимининг 167ф-сонли фармойиши қабул қилинган. Фармойишда “Гурлан пахта тозалаш” АЖ бош директори (А.Матназаров)га Хизир эли қишлоғи ҳудудида жойлашган “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги томонидан шартнома асосида экилган 67 гектар ҳақиқатда 72 гектар экилган низоли пахта майдонларидаги етиштирилган ҳосилни корхона ҳисобидан уюшмаган аҳолини жалб қилган ҳолда йиғиб-териб олиш, ҳосилни алоҳида сақлаш ва суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан тегишли фермер хўжалиги билан ўзаро ҳисоб китоб қилиш топширилган. Ҳозирда “Ойбек хўжа” фермер хўжалиги томонидан шартнома асосида экилган 67 гектар ҳақиқатда 72 гектар экилган низоли пахта майдонларидаги етиштирилган пахта ҳосили уюушмаган аҳолини жалб қилган ҳолда 54,2 тонна пахта ҳосили йиғиб-териб олиниб, “Гурлан пахта тозалаш” АЖда алоҳида сақланмоқда.
2020 йилда “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги томонидан 67 гектар майдонга чигит экилиб, 165 тонна пахта етиштириш бўйича Гурлан Барака текс кластери билан шартнома расмийлаштирган. Бугунги кунда 249 тонна пахта етиштирилиб, шартнома режаси 150,9 % га бажарилган.
Шунингдек, “Шукуржон дукончи” фермер хўжалиги раҳбари Яхшимуратов Жавлонбек Хақназарович фермер хўжалигидаги 829,0 м2 ер майдонига қурган турар жой биносини бузиш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят аризаси киритилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 959 marta