РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Кеча 23 ноябрь куни “Қонун доирасида” телеграмм канали орқали “Хоразм вилоят, Гурлан тумани "Тоза ёрган" МФЙ Олмазор кўчасида яшовчи 36 нафар фуқаро тахририятимизга мурожаат қилиб ёрдам сўрашмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича тумани ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Т.Эрназаров бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ишчи гуруҳи аъзолари "Тоза ёрган" маҳалласи “Олмазор” кўчасида яшовчи фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармони билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан, саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилгани, шу сабабли “Олмазор” кўчасига кириш учун алоҳида йўл қуриш мумкин эмаслиги тушунтирилди.
Шунингдек, ҳозирда аҳоли фойдаланиб келаётган "Гурлан туман сув истеъмолчилари уюшмаси"га қарашли йўлни махсус техникаларни жалб қилган ҳолда тартибга келтириш ва йўл ёқасидаги захкашни қазиш вақтида тупроқларини йўлга ташламасликка келишиб олинди. Аҳоли билан келинган ушбу ечимга “Олмазор” кўчасида яшовчи барча фуқаролар томонидан розилик билдирилганини маълум қиламиз.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 895 marta