РАҒБАТ БОР ЖОЙДА УНУМДОРЛИК БЎЛАДИ

Гурлан туманида пахта йиғим-терими мавсуми тобора қизғин паллага кириб, туман давлатга хом ашё топшириш бўйича вилоятда етакчилар қаторида бормоқда. Бунга аввало, пахта ҳосилини йиғиштириб олишда деҳқону фермерларга бевосита ёрдам бераётган кўнгилли теримчилар меҳнати муносиб рағбатлантириб борилаётганлиги туфайли эришилмоқда. Бугун туман ҳокими Муроджон Ачилов “Собир Гурланли” фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб, пахтакорлар билан учрашдилар. 

Туман ҳокими теримчиларларга яратилган шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида берилиши билан танишиб, илғор теримчиларни ва териш отряди раҳбарларини қимматбахо совғалар билан рағбатлантирди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Sentabr 18, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 765 marta