ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА РАСМАН СТАРТ БЕРИЛДИ
Гурлан туманида 2021 йил учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш мавсумининг рамзий бошланиши сифатида “Ҳосил карвони” тадбири ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комилжон Сабиров, туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларнинг агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, пахта ҳосилнинг сифатли териб олинишида фермер хўжаликларига куч-ғайрат тилади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 11 минг 600 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 36 850 тонна пахта етиштириш режалаштирилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 846 marta