ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Кеча 7 октябр куни Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов “Байнал” ҳудудидаги “Жабборовлар”, “Муборак замин” фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, терим жараёнида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бажарилиши ҳамда пандемия шароитида теримчилар хавфсизлигини таъминлаш, илғор теримчиларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, Муроджон Ачилов Гурлан деҳқон бозори ҳузуридаги “Савдо-харид тижорат” корхонаси томонидан аҳолини арзон гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида бунёд этилаётган чорвачилик ва паррандачилик комплекси қурилиш ишлари билан ҳам танишди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 929 marta