ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Бугунги коронавирус пандемияси даврида биринчи навбатда аҳолимизнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш энг асосий устувор вазифамиз ҳисобланади. Шу сабабдан Гурлан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Давлатов жойларда бўлиб озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилди.

Таъкидлаш жоизки, туманда  2020-2021 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозордаги нархларни барқарор сақлаш ва тумандаги 148,1 минг нафар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида жами 3791 тонна маҳсулотни  захирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1433 тонна маҳсулот, яъни 378 тонна картошка, 165 тонна пиёз, 110 тонна сабзи ва 780 тонна гуруч захирага жамғарилди.

Туман ҳокими бошчилигида озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакллантириш ишлари давом этмоқда. 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати        


Noyabr 09, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 929 marta