ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ ГУРЛАН ТУМАНИДА БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига119-Гурлан сайлов округидан сайланган депутат Зафар Абдиримов Гурлан туманида бўлди. Депутат дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таьлими, мактабгача таьлим, ёшлар агентлиги бўлимлари, раҳбарлари билан учрашиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича суҳбатлашди.
Шундан сўнг жойларда бўлиб 12-мактаб, 38, 22- мактабгача таълим ташкилотлари ва 13-сон ОПга қарашли тез ёрдам шахобчаси фаолияти, яратилган шароитлар билан танишди. Соҳа ходимлари ва аҳоли билан мулоқотда бўлиб муаммо ва таклифларини ўрганди. Хусусан, 22-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш ва бир қисмини янгидан қуриш, 12- мактабнинг орқа тарафида жойлашган, тумандаги маданий мерос объектларидан бири ҳисобланган Нам Хин Дюн бюстини кўчириш таклифлари назоратга олинди.
Шунингдек, З.Абдримов икки кунлик ташрифи давомида туман давлат хизматлари марказида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан ҳам учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Жумладан, куркачилик, тикувчилик ва қўйчилик йўналишларида имтиёзли кредит олиш бўйича қилинган мурожаатлар депутат томонидан назоратга олинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 965 marta