ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 

Гурлан тумани   “Тахтакўпир” маҳалласида жойлашган 18-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Муроджон Ачиловнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.Унда туман Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавов, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла ёшлари иштирок қилдилар.

Очиқ  мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшлар тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик учун ер ажратиш, таълим  кредит, ишга жойлашиш, кўчаларни ободонлаштириш ва кўча йўлларига тош-шағал ётқизиш каби масалалар юзасидан  мурожаатлари тингланди.

Учрашувда барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, кўпчилиги жойида ўз ечимини топди. Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 14, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 804 marta