ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Гурлан тумани “Нуробод” маҳалласидаги Маданият уйида “Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рустам Досимов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурхон Бабажанова, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилдилар.

Учрашувда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари борасида туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Sentabr 25, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 823 marta