ОБОД ҚИШЛОҚ

Гурлан тумани “Ўйилма” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан аҳолини арзон ва сифатли нон маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида маҳаллада нонвойхона ташкил этилди. Бу ерда тайёрланаётган нон ва нон маҳсулотлари аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда. Маҳалла аҳолиси бу қулайликдан жуда мамнун.

Шунингдек, маҳалла ҳудудини тоза ичимлик суви билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда  20 км узунликдаги ичимлик суви ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 15 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари якунланди.

“Ўйилма” маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyul 14, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 792 marta