НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачиловнинг навбатдаги сайёр қабули 3-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавов, идора-ташкилот раҳбарлари, “Янги боғ” ва “Мададкор” маҳалласида яшовчи фуқаролар ҳамда  ёшлар иштирок  қилдилар.

Қабулда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 10 та мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими  мактабдаги ўқиш жараёни, ўқувчиларга яратилган шароитлар, мактаб ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ва янги қурилган сунъий қопламали мини футбол майдончаси билан танишди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Oktabr 14, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1411 marta