МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Гурлан тумани ҳокимлиги мажлислар залида “2021 йилда туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари”мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуманда туман ҳокими М.Ачилов, туман ҳокимлиги ўринбосарлари масъул ходимлари иштирок қилди. 

Мавзу доирасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов  жорий йил туманда амалга оширилган инвестиция лойиҳалар ва қилиниши лозим бўлган янги лойиҳалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилган лойиҳалар ва масалалар юзасидан   иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 09, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 942 marta