Мактаб битиручилари билан онлайн учрашув ўтказилди.

Бугун Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов ZOOM платформасиорқали тумандаги мактаб битиручилари билан онлайн учрашув ўтказди. Учрашувда бу йил олий таълимга ҳужжат топшираётган ёшлар фаол иштирок қилдилар.

Онлайн мулоқот давомида туман ҳокими ёшлар билан самимий суҳбат қилиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларимизга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб юқори натижаларга эришаётган ёшларимиз ҳақида тўхталиб ўтди ва барча ўқувчи ёшларимиз ўз олдиларига катта марраларни мақсад қилиб, келажак сари дадил қадам ташлашлари кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда ёшларнинг фикр мулоҳазалари тингланиб, билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди. Муроджон Ачилов ёшларимизга олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб олишларида омад тилади.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Iyul 15, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 963 marta