МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ АМАЛДА!
Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туманида сектор раҳбарларининг жойларда фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Бугун “Тахтакўпир” маҳалласидаги 18-мактаб биносида тумани ҳокими М.Ачиловнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла, мутасадди идора, ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилди.
Қабулда 56 нафар фуқароларнинг мурожаатларни тингланди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жой, кадастр, кредит билан боғлиқ масалалар ташкил қилди. Шулардан 11 нафар фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилди. 27 та масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 18 та муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шунингдек куннинг иккинчи қисмида, 2- сектор худудидаги 14-мактаб биносида тумани ҳокими М.Ачилов ва сектор раҳбарлари 36 нафар фуқаролар мурожаатини тинглади.
Фуқаролар мурожаатининг 8 таси шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, 18 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилди. 10 та муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Қабуллар давомида муаммоси ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан ташаккурномалар билдирилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 799 marta