МФЙ РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Бугун Гурлан ва Янгибозор туманларининг маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда  ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури”га асосан ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўлими масъул ходими Гулнора Йўлчиева томонидан "Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг сайлов кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари"мавзусида тушунчалар берилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 25, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 818 marta