МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021 йил 9 февраль куни Гурлан туман прокурори ташаббуси билан тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва ишсиз аҳоли бандлигини таьминлаш мақсадида 2-сектор ҳудудида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 60 та корхона-ташкилот 412 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилдилар. Ярмаркада иштирокчиларнинг 8 нафарига доимий ишга жойлашиш, 24 нафарига касбга ўқитиш учун йўлланма ва 50 дан ортиқ фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Меҳнат ярмаркаси доирасида аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тиббий кўрик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинди.
Шунингдек, ярмаркадан сўнг туман прокурори Қ.Рахмонов хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2-сектор ҳудудида ташкил қилинган ўқув курслар фаолияти билан танишиб, таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1007 marta