МАТБУОТ АНЖУМАНИ 

Бугун Гурлан туман ҳокимлигининг мажлислар залида, тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов иштирокида "Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.

Анжуман давомида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ва қўшимча иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилиши кутилаётган истиқболли лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Gurlan tumani hokimligi Axborot xizmati 


Sentabr 10, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 773 marta