МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Маҳаллалар жамиятнинг кичик бўғини сифатида барча инсоний фазилатларни шакллантириш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида бугун Гурлан тумани “Жалойир” МФЙ биноси янгидан қуриб, фойдаланишга топширилди. Мазкур бино маҳалла аҳолисига Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига чинакам байрам совғаси бўлди.
Маҳалла биносининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Муроджон Ачилов, мутасадди ташкилот раҳбарлари, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок қилдилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 883 marta