МАҲАЛЛА - БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-214-IV-сонли қарорига асосан Гурлан туманида “Маҳалла-беш ташаббус бешиги” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Беш муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалардаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди.
Беш ташаббус бўйича кўрик-танлов ғолиблари Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши котибияти ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 827 marta