Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Кеча 8 июль куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гурлан туман ташкилотининг IXконференцияси бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмаси вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман кенгаши аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Конференцияда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гурлан туман кенгашининг ўтган 5 йил давомидаги фаолияти ва олдида турган вазифалар тўғрисида туман касаба уюшмаси ташкилоти раиси О.Хасанов, тафтиш камиссияси раиси Н.Худайбергановларнинг ҳисоботлари тингланди ва ташкилот фаолияти қониқарли топилди.
Шунингдек, йиғилишда туман касаба уюшмаси ташкилотининг раиси, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси, кенгаш аъзолариҳамда вилоят ташкилоти Конференциясига делегатлар сайланди.
Конференция карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 955 marta