ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
Қурбон ҳайитида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга меҳру-саховат кўрсатиш хайрли ишлардан биридир. Шундай хайрия тадбирлари Гурлан туманида ҳам давом этмоқда.
Жумладан, Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов бошчилигида сектор раҳбарлари 40 нафар эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди. Уларга гўшт, ёғ, гуруч, макарон, шакар ва бошқа кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, ТТБда даволанаётган беморлар холидан ҳам хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Байрам муносабати билан ҳайрия ишлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 772 marta