ҚУРБОН ҲАЙИТИ – ЭЗГУЛИК АЙЁМИ

Қурбон хайит байрами муносабати билан Гурлан туманида “Темир дафтарга” киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 86 та оилаларнинг 365 нафар оила аъзосига “Саховат ва кўмак” жамғармасидан жами 54 миллион 750 минг сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасидан дафтарга киритилган 151 нафар аёлларга 45 миллион 300 минг сўм, “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 нафар ёшларга  8 миллион 400 минг сўм моддий ёрдам пуллари, шунингдек, эхтиёжманд, кам таъминланган оилаларга 700 кг гўшт маҳсулоти тарқатилди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида амалга оширилган хайрия тадбирлари давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга гўшт, ёғ, гуруч, макарон, шакар ва бошқа кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 21, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 766 marta