ЙИГИТ СЎЗИ

      Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таклиф этилган “Йигит сўзи”ни айтиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бундай шараф барча кўрик-танлов ва синовлардан аъло даражада ўтиб, муддатли ҳарбий хизматни ўташга лойиқ деб топилган йигитларгагина насиб этади.        

     Бугун Гурлан туман Мудофаа ишлари бўлимида  муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олинган  йигитларнинг “Йигит сўзи”ни бериш тадбири ўтказилди. Унда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи О.Абдувалиев, нуроний отахонлар ва ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.

      Тадбирда сўзга чиққанлар, ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи экани,  армия фарзандларимизни Ватанга меҳр-муҳаббатли, мард, жасур, мустаҳкам иродали ва қатъиятли қилиб тарбиялашини алоҳида таъкидладилар. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, бўлажак ҳарбий хизматчиларнинг эл-юртни муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдиришди.  

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Fevral 20, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1186 marta