ИККИ НАФАР ФУҚАРОНИНГ 13,9 МЛН. СЎМЛИК ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан, Гурлан туманидаги, қарздор Гурлан универсал савдо комплекси МЧЖдан 2 нафар фуқаронинг жами 13,9 млн. сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлимига келиб тушган.

Дастлабки ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни бартараф қилиш бўйича ихтиёрий муддат берилган бўлишига қарамасдан, корхона мансабдор шахслари берилган муддат ичида фуқароларнинг иш ҳақларини тўлаб бера олмаганлиги боис, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Гурлан универсал савдо комплекси МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномаси қўйилди.

Натижада, карантин даврида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2 нафар фуқаронинг жами 13,9 млн. сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши амалда тўлиқ бажарилганлиги боис тамомланди.

 

Шерзод Рахимов,

МИБ Гурлан туман

        бўлими бошлиғи


Yanvar 30, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 724 marta