Хотин- қизлар учун саёҳат ташкил этилди

Бугун Гурлан туманида “Аёллар дафтари”га киритилган жами юз нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида Бухоро вилоятига саёҳатга жўнаб кетишди.

 

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси  билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этади.

Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Iyun 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 777 marta