Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилаларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш тўғрисида.

Коронавирус карантинидан босқичма-босқич чиқиш жараёнида, туман иқтисодиётини тўлиқ юрғазиб юбориш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндошувларни талаб этмоқда.

Бугунги кунда камбағалликни қисқартириш устувор вазифа бўлиб турибди. Туманда камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳалла фаоллари иштирокида барча маҳаллаларда хатлов ўтказилди.

Туманда 50 та маҳаллаларда 26213 та хонадон, 39338та оила мавжуд, оилаларда 148,1 минг нафар аҳоли истиқомад қилади.

Камбағал оилалар сони 767 тауларда истиқомад қилувчи оила аъзолари сони 3750 нафарни, камбағал аҳолининг жами аҳолидаги улуши 2,5 фоизни фоизни ташкил қилади.

767 та кам таъминланган "темир дафтар”га киритилган оилаларга "Саҳоват - кўмак" умум халқ харакати доирасидаги жами 1,4 млрд.сўмлик 4 марта 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Асосий мақсадимиз, "Темир дафтарга” тушган оилаларга фақат озиқ-овқатлар бериш эмас, уларнинг ишсиз бўлган оила аъзоларини иш билан таъминлаб, шу орқали мухтожликдан чиқариш ҳисобланади.

50 та маҳаллада кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз, карантин даврида даромад манбаидан маҳрум бўлган 767 та оилаларда 3750 нафар эҳтиёжманд аҳолининг 525 нафар ишсизлар мавжудлиги аниқланган эди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12-13 март кунлари вилоятимизга қилган ташрифида "Темир дафтар”га киритилган 767 та оилаларнинг даромадини ошириш бўйича ҳар бир оиладан 1 нафарининг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилган.

Шундан келиб чиқиб, 4 та секторларга 15-17кишидан иборат иқтисодий комплекс ходимларидан (иқтисодиёт, инвестиция, молия, солиқ, бандлик, банк, прокуратура, ИИБ)ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга 42 нафар иқтсодий комплекс ходимлари бириктирилди.

Жорий йилнинг 6 ой якуни билан "Темир дафтар”га киритилган 500нафар ёки жами оилаларнинг 95 фоизини бандлигини таъминланди.

Жумладан,

Қишлоқ хўжалигида 337 нафар,

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 59 нафар,

Қурилишда 49 нафар,

Ишлаб чиқаришда 41 нафар,

Бюджет ташкилотларидаги вакант иш ўринларига 14 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

 

Бундан ташқари, ишлаш қобилиятига эга бўлмаган 69 та хонадонга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 40,1 млн.сўмлик, хусусан, 22 та хонадонга 1 бошдан 22 та қўй,
22 хонадонга 25 бошдан жами 550 бош парранда, 25 та хонадонга 10 бошдан жами 250 бош курка берилди.

 

41 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 100 та камбағал оилаларга 1 бош қорамолдан (соғин сигир) етказиб бериш режалаштирилиб бугунги кун ҳолатига 46 та хонадонга 46 та қорамоллар бузоғи билан етказиб берилди.

457 та камбағал оилаларга такрорий майдонлардан ҳар бирига 0,5 гектардан жами 228,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Шунингдек, 49та кам таъминланган, "темир дафтар”га киритилган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриши, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситалари харид қилишга 107,0 млн.сўм субсидия берилиши натижасида ушбу оилалардаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Туманда эхтиёжманд бўлган камбағал оила аъзоларини ишга жойлаштирилиши, оилаларга қўшимча даромад олиш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан ер майдони ажратиб берилиши, ҳомийлик ҳисобига қорамол, қўй, парранда берилиши ҳамда томорқа майдонларига иссиқхонлар қуриб берилиши ҳисобига 30 июнь ҳолатига 293 та оила томонидан бугунги кундаги даромади эҳтиёжи учун етарли бўлганлиги сабабли ихтиёрий равишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари номига "Темир дафтар”даги эхтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича аризалар тақдим қилинган.

Ҳурматли депутатлар, юқоридаги инобатга олиб 293 та оилаларни ўз хохишига кўра қамбағаллар рўйхатидан чиқаришни таклиф қиламан.

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг "Аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилаларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ""Аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилаларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш тўғрисида””ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ўз хохишига кўра қамбағаллар рўйхатидан чиқаришни сўраган 293 та оила камбағаллар рўйхатидан чиқарилсин.

3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман тижорат банклари (Б.Бекчанов,С.Ражапов,Ш.Шарипов)га:

- кредит фоизини марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ажратиш ёки тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бериладиган компенсация даражасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасигача пасайтириш;

-тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш ва иш фаолиятини янги бошлаган бизнес субъектларининг энг кам иш ҳақининг 300 баробаригача бўлган кредитлари учун 100 фоиз кафиллик бериш тартибини тадбиқ қилиш юзасидан таклифлар киритсин.

4. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га,

- карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича туман ҳокимлигига таклифлар киритсин.

- "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаёган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрсин.

- инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати тўғрисида.

5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосари (О.Отамуратов)га

- туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали камбағаллик ва ишсизлик даражасини камайтириш

6. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

   Халқ депутатлари туман

   Кенгаши депутати, сессия раиси:                                          Ш.Худаяров


Iyul 02, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 779 marta