ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Гурлан туман кенгаши туман Ахборот кутубхона марказида “Сайлов жараёнларида аёлларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутатлари Г.Каримова ва М.Уразбаевалар сўзга чиқиб, сайлов қонунчилиги, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, сайловларда фаол иштирок этишини таъминлаш, мазкур жараёнларда аёлларнинг ўрни ва роли ҳақида тушунтириш бердилар.

Шунингдек, тадбирда хотин-қизларни янгича ёндашув, ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларига кўмак бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, қолаверса жорий йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган энг муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хотин - қизлар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Sentabr 15, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 636 marta