ХОТИН- ҚИЗЛАР УЧУН БУХОРО ШАҲРИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Аввал хабар қилганимиздек давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор намунаси сифатида тумандаги «Аёллар дафтари»га киритилган 50 нафар хотин-қизлар «Аёли эъзозланган юрт» шиори остида ички туризмни ривожлантириш ҳамда қадимий ва муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишлари мақсадида Бухоро шаҳрига саёҳатга юборилган эди. Хотин-қизлар ҳозирда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларни томоша қилиш билан бирга муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишмоқда.
Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этади.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 795 marta