ХОРИЖГА КЕТГАН ФУҚАРОЛАР ОИЛАЛАРИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Гурлан туманида хорижга кетган фуқароларимиз ва уларнинг оилаларидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларнинг реинтеграция дастурлари бошқармаси бошлиғи З.Aскаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлaтов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рустам Досимов ва ишчи гуруҳ аъзолари қатнашдилар.
Ишчи гуруҳ аъзолари куннинг иккинчи қисмида хорижга кетган фуқаролар ва уларнинг оилаларидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида маҳаллаларда бўлдилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 713 marta